UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

11 апр 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Чимаевнинг жанги ҳақида: "Бу тўқнашув асосий жангларни ортда қолдирди"

Дана Уайт UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтган Хамзат Чимаев ва бразилиялик Гилберт Бёрнс ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.

"Бу мен кўрган энг яхши жанглардан бири бўлди. Арена том маънода "портлади", одамлар ақлдан озишди. Бу жанг турнирнинг асосий жангларини ҳам сояда қолдирди. Мен Жо Роган, Ник ва Шондан "Қаердандир пайдо бўлиб бундай натижага эришган йигитни олдин кўрганмисиз?" дея сўрадим. Олдин уни ҳеч ким билмасди. Бир-икки жангдан сўнг, у рейтингдаги иккинчи рақамли жангчи билан кураш олиб борди ва уни енгди.

Хамзат қотиллар ҳукмронлик қиладиган дивизионнинг бешинчи ўринида. Буёғига ҳазиллар ўтмайди. Бугун у жиддий синовдан ўтди. Ўйлаб кўринг, унинг илгари бундай ажойиб дақиқалари бўлмаган. Унинг жанги турнирнинг асосий жангларидан кўра кўпроқ кутилганди. Ҳамма у ҳақида гапирмоқда. Гўё у ўз шаҳрида жанг қилгандек, одамлар Чимаевнинг чиқишини кўриб ақлдан озишди", — деди UFC раҳбари матбуот анжуманида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг