UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0 08:27Никита Цветков Италиядаги халқаро турнирда икки марта шоҳсупадан ўрин олди 0 19:34Арманистон. Музаффаров финалга йўл олди, Холдаровда эса... 0 18:30Расман: “Барселона” Адейеми трансферини эълон қилди 0 17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0 17:04Эркин курашчиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашади, Разамбек ҳам таркибда 0 16:17Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди 0 15:36Возинья, Кукурелья, Олисе, Мбаппе, Месси… ФИФА ЖЧ-2026 рамзий терма жамоасини эълон қилди 0 15:01Магомед Анкалаев Богдан Гусков билан жангни «машғулот» деб атади 0

24 янв 13:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Футбол – энг истеъдодсиз спорт тури"

Шу йилнинг июнь ойида АҚШ, Мексика ва Канадада старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида UFC раҳбари Дана Уайт ушбу спорт турига ишқибоз эмаслигини маълум қилди.

"Ўн беш йил олдин мен футбол энг истеъдодсиз спорт тури эканлигини айтган эдим. Суҳбат нимадан бошлангани эсимда йўқ, ўшанда мен: "Уч ёшли болалар ўйнашининг сабаби бор. Дарвоза девор катталигида бўлса, ҳисоб 1:1 бўлади. Яхшиси, хоккей ҳақида гапириш керак, гарчи мен ҳам унинг ашаддий мухлиси бўлмасам-да. Аммо у ерда йигитлар соатига юз миль тезликда югуришади, дарвоза катталиги ўша дарвозада турган одамдек келади ва сени деярли ҳар сонияда "қоқиб" қўйишлари мумкин. Қулоқ солинг, мен Криштиану Роналдуни жуда яхши кўраман, у билан жуда яхши муносабатдаман, лекин бу йигитларга бўлган ҳурматим билан - мен шунчаки футбол мухлиси эмасман. Бу иккисини адаштириб юбормаслик керак", - деди Уайт Big Boy TV`га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович, Серхио Рамос, Уэйн Руни, Неймар каби футбол юлдузлари аралаш яккакурашлар ишқибози бўлиб, бир неча бор UFC турнирларига ташриф буюрган.

Бўлажак футбол бўйича жаҳон чемпионати бир вақтнинг ўзида АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади ва 1994 йилги Жаҳон кубогидан кейин Қўшма Штатлар тарихидаги иккинчи "мундиал" бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг