UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

26 фев 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт кечаги оммавий муштлашувга муносабат билдирди

Теглар :  Дана УайтUFC
Кеча Мексика пойтахти Мехико шаҳрида UFC Fight Night 237 турнири ўтказилган эди.

Ушбу оқшом ўтказилаётган бир паллада мухлислар ўтирган трибунада оммавий муштлашув рўй берганди. UFC раҳбари ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди ва барча айбни ўзидан соқит қилди. Дананинг сўзларига қараганда, залдаги хавфсизликка ташкилот эмас, турнирни қабул қилаётган мезбон давлат жавобгар бўлади.  

"Мухлисларнинг ўзаро муштлашуви UFC турнирларига соя соладими, яъни обрўсизлантирадими? Бизда шу пайтгача бундай оммавий жанжал кузатилмаганди. Илк бор айнан Мехикода ҳолат юз берди. Энг ақлга сиғмайдиган ҳолат шундаки, бу муштлашув тўхтовсиз давом этаверарди. Мен воқеа бўлаётган томонга қараб югурдим. Ҳеч ким уришни тўхтатишга ҳаракат ҳам қилмасди. Хавфсиз ходимлари вазиятга аралашишини кутиб турдим. Лекин улар аксинча, муштлашувни томоша қилиб туришарди. Такрор айтаман, бу мен кўрган энг ақлга сиғмайдиган ҳолат эди. Умримда бунақасини кўрмаганман. Лекин бу нарса UFC турнирлари нуфузига салбий таъсир ўтказмайди. Бу ҳолат бўлиб ўтди ва тугади. Мен айбни мезбонлар томонидан бириктирилган хавфсизлик ходимларига қўяман", - деди Дана Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг