UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

11 ноя 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш муддати ҳақида гапирди

UFC президенти Дана Уайт узоқ муддатли "таътил"га чиққан Конор Макгрегорнинг қачон октагонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

"Биз кеча Конор билан шу мавзуда гаплашдик", - дея сўз бошлади Уайт. "У яхши спорт формасиги кириб боряпти. Жанг қилиш истагида ёнмоқда. У бунга тайёр. Фақат бунинг учун Макгрегор олти ойлик допинг текширувларидан ўтиши шарт. Акс ҳолда жанг ўтказа олмайди. Агар дангалини айтадиган бўлсам, биз уни келаси йилнинг ёз ойларида октагонда кўришимиз мумкин". 

Бундан келиб чиқади-ки, Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг UFC 300 юбилей турнирида аниқ ўтказилмайди. Аввалроқ ушбу турнирнинг апрель ойида ўтказилиши ва айнан Макгрегор - Чендлер тўқнашуви оқшомнинг марказий жанги бўлиши ҳақида хабарлар тарқаганди. 

Лекин шу билан бир қаторда UFC президенти ирландияликнинг нима учун олти ойлик допинг текширувидан ўтиши шартлигини очиқламади. Ваҳоланки, Дана Уайтнинг ўзи 2024 йилда ташкилот Америка антидопинг агентлиги билан ҳамкорликни тўхтатишини айтганди. Шу допинг ташкилоти Конорнинг олти ойлик текширувдан ўтишини талаб қилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг