UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0

28 мар 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Леон Эдвардснинг Колби Ковингтонга қарши жанг қилишдан бош тортишига муносабат билдирди

Леон Эдвардснинг Колби Ковингтонга қарши жанг қилишни истамаслиги ҳақидаги баёнотига қарамай, британиялик америкаликдан яримўрта вазнда UFC чемпионлигини ҳимоя қилишига тўғри келади.

Бу ҳақда UFC on ESPN 43 турниридан кейинги матбуот анжуманида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

"Колби Ковингтон чемпионлик учун курашиш имкониятига лойиқ. Мен Леонни айбламайман, у Усманни икки марта мағлубиятга учратди. Энди у услуби ҳар қандай рақибга қийин бўлган жангчи билан тўқнаш келади.

Чемпион бўлганингиздан кейин сизни ов қилишни бошлашади. Ҳақиқий қотиллар жанг қилиш учун навбатда туришади ва сиз дивизиондаги энг хавфли рақибларга қарши октагонга кўтариласиз. Ҳамма билади, агар Усман бўлмаганида, Колби чемпион бўлар эди. У чемпионлик учун курашишга лойиқ эканлигини миллионлаб сабаблари бор", - деди Дана Уайт.

Аввалроқ, Дана Уайт бокс промоушени очишни режа қилаётганини маълум қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг