UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

30 май 12:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Нурмагомедов иштирокидаги даъвогарлар жангини тасдиқлади + ПОСТЕР

UFC раҳбари Дана Уайт ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун кимлар даъвогар бўлишини маълум қилди.

Уайтнинг айтишича, Кори Сэндхаген ва Умар Нурмагомедов ўртасидаги жанг ғолиби UFC чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади. Ушбу жанг 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилади ва UFC Fight Night турнирининг марказий жанги мақомида бўлади. 

Аслида бу икки аралаш яккакураш устаси UFC on ESPN 50 турнирида ўзаро тўқнаш келишлари керак эди. Лекин Умарнинг машғулотда жароҳат орттириб олиши натижасида бу жанг кечроқ муддатга кўчирилганди. Ўша турнирда Нурмагомедовнинг ўрнига октагонга кўтарилган америкалик Роб Фонт Сэндхаген томонидан мағлуб этилган эди. 

Маълумот учун, Умар Нурмагомедов сўнгги жангини UFC Fight Night 238 турнири доирасида қозоғистонлик Бекзат Алмаханга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди. Айни пайтда Кори UFC рейтингида иккинчи, Умар эса 9-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг