11 июн 12:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: "У оғир вазн чемпиони бўлса, барча даврларнинг энг буюк жангчисига айланади"
14 июнь куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида узоқ кутилган UFC Freedom 250 турнири бўлиб ўтади.
UFC раҳбари Дана Уайт агар Алекс Перейра Сирил Ганни мағлуб этиб, оғир вазн тоифасида чемпион бўлса, уни тарихдаги энг буюк жангчи деб ҳисоблашини айтди.
"Менимча, Алекс Перейра нафақат мен учун, балки ҳамма учун барча даврларнинг энг буюк жангчисига айланади. Бу йигит бир вақтлар ўрта вазнда жанг қилган. Агар якшанба куни оғир вазнда чемпионликни қўлга киритса, уни тарихдаги энг буюк жангчи эмас деб баҳслашиш жуда қийин бўлади", — деди Уайт.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар