UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0

09 мар 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Холлоуэй - Оливейра жангига муносабат билдирди

Дунёнинг энг кучли Лигаси раҳбари Дана Уайт UFC 326 турнирининг асосий жанги натижасидан ҳайратда қолди.

Аммо шунинг баробарида Чарльз Оливейранинг BMF чемпионлик камари учун кечган жангда Макс Холлоуэйни мағлуб этганини танқид қилганларнинг фикрига ҳам қўшилмаслигини айтди.

"Мен партердан кўра тик ҳолатда кўпроқ ишлашини, Макс тейкдаунлардан яхшироқ ҳимояланишини, агар уни партерга ўтказишса, тезда ўрнидан туришини кутгандим. Лекин бундай кутилмаган бурилишлар бўлиб туради. Зеро, ҳар қандай жангдан мақсад - ғалаба!

Чарльз ғалаба қозониш учун қилиниши керак бўлган барча иш ва чорани амалга оширди. Сиз Максдан сўрашингиз керакдир, лекин машғулот лагерида улар бошқа нарсани кутишган бўлса керак. Агар сиз Чарльзнинг жангларини томоша қилган бўлсангиз, у тик ҳолатда жанг қилишдан қўрқмайди. Ва, шубҳасиз, Оливейра жамоасида ҳақиқатан ҳам Максни партерга ўтказишса, ҳаммаси ҳозиргидек бўлишига ишонишган", - деди Уайт UFC 326 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, америкаликка тегишли BMF камари ўртага қўйилган енгил вазн тоифасидаги ушбу жанг тўлиқ беш раунд давом этиб, якунда бразилияликнинг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг