UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0

09 июл 10:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье Ислам Махачевнинг асосий муаммосини айтди

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг асосий муаммосига тўхталди.

Кормьенинг айтишича, Ислам Дастин Порьега қарши ўтказган жанги учун танқидларга лойиқ эмас. Махачев америкалик тажрибали рақибини бешинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. 

"Исламнинг муаммоси шундаки, у кутиш қурбонига айланди. Муддатидан олдин ғалаба қозонмаган тақдирда ҳам у раундлар бўйича 4-1 ҳисобида олдинда бораётганди. Бу каттагина устунлик. Ислам зўр жанг қилди. Махачев "стойка"да, яъни тик ҳолатда ҳам хавфли зарба эгаси эканини намойиш эта олди. Ўйлашимча, у ўз вазифасини яхши уддалади. Лекин юқорида айтганимдек, у кутиш қурбонига айланди. Ҳар ҳолда у Хабиб эмас! Хабиб барча жангларида биринчи рақам остида ҳаракат қилган. Октагонда жанг унинг назорати остида кечарди. Ҳеч қачон уни қийин ҳолатда кўрмаганман. Шунинг учун, Исламда Хабибнинг натижаси ва жангларини кутиш ноўрин", - дея Xtra MMA каналига интервью берган Кормье.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев навбатдаги жангини 26 октябрь куни Абу-Дабида ташкил этиладиган UFC 308 турнири доирасида ўтказиши керак. Катта эҳтимол билан унинг рақиби рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг