UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0

28 янв 08:44
Янгиликлар

Гандбол

Дания - гандбол бўйича жаҳон чемпиони!

Германия ва Дания мамлакатлари мезбонлик қилган эркаклар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Ҳисоб бўйича 26-жаҳон чемпионати 10 январь куни Германиянинг Берлин ҳамда Даниянинг Хернинг шаҳарларида старт олган эди. Мусобақа тарихида илк бор жаҳон чемпионати икки мамлакатда ташкил этилди. 

Тўртта гуруҳда ўтказилган мусобақа якунида ушбу спорт тури ватани ҳисобланган Дания терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионига айланди. Шу билан бирга биринчилардан бўлиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам қўлга киритди. 

Дания терма жамоаси Хернинг шаҳрида ўтган ҳал қилувчи финал учрашувида норвегиялик қўл тўпи усталарини йирик 31:22 ҳисобида таслим этишди. Ғолиб жамоа таркибида Миккель Хансен рақиб дарвозасини етти бор ишғол қилиб, мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси деб топилди. 

Дания Рио-2016 ўйинларида Олимпиада чемпиони бўлган эди. 2008 ва 2012 йилларда эса Европа чемпионатини ютган. Улар илк бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Германиядан бир очко фарқ, яъни 26:25 ҳисобида устун келган Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг