14 июл 19:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дастин Порье фаолиятидаги энг кучли рақибни айтди. Бу Ислам Махачев эмас
UFC жангчиси Дастин Порье профессионал ММА фаолиятидаги энг кучли рақиб сифатида Хабиб Нурмагомедовни кўрсатди.
"Хабиб мен октагонда дуч келган энг кучли рақиб эди. Нима сабабдан бунчалик кучли бўлганини аниқ айта олмайман. Бу фақат жисмоний кучми ёки техника билан уйғунлашган кучми, билмадим. Аммо у билан жанг қилганимда гўёки 450 килограммли одам билан курашаётгандек ҳис қилардим", — деди Порье.
Ҳавола :
Манба : Full Mount MMA
Фикрлар