UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

11 июн 14:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Америкалик таниқли UFC жангчиси Дастин Порье ММАдаги профессионал фаолиятини якунлайдими?

Бу саволга унинг ўзи жавоб берди.

"Биласизми, менда бу саволга аниқ жавоб йўқ. Эртага нима бўлишини билмайман. Бошқа ҳеч қачон "қафас"га кирмайман деб ҳам айта олмайман. Лекин бошқа томондан олиб қарасак, менда қайтиш учун ҳам айтишга арзигулик сабабнинг ўзи йўқ. 

Нимага жанг қилишим керак? Ҳа, жанглар менга ёқади. Аммо ўтган йиллар давомида менда муаммолар етарлича бўлди. Балки яқин бир-икки ҳафтада ҳаммасини обдон ўйлаб кўриб, тарозига қўйиб, кейин якуний қароримни эълон қиларман. Кетишимга қўймаётган бир нарса бор — дивизиондаги энг кучли жангчиларга бемалол рақобат қила олишим. 

Ҳали ёш унчалик таъсирини ўтказгани йўқ. Менда ҳалиям шижоат, жангни ўқий билиш ҳамда энг муҳими, реакция бор. Тўғрисини айтсам, мен фаолиятимни якунлаш бўйича иккиланаяпман. Айниқса, чемпионлик ҳақида ўйлай бошласам. Чемпионлик пойгасига қайтишим учун яна нечта жанг ўтказишим керак? Билмайман. Лекин камар иштиёқида яна 5 та жанг ўтказиш ниятим йўқ", — дея Порьенинг сўзларини келтиради Yahoo Sports портали.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг