UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

24 фев 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёрлигини айтди

Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье амалдаги камар соҳиби Ислам Махачевга мурожаат қилди.

Америкалик жангчи мақсади жиддий экани, бу гапларни оммани ўзига қаратиш учун айтмаётганини таъкидлади. 

"Дастин ғалаба қозонмагунига қадар унга чемпионлик жанглари бераверишадими?", - дея мухлислардан бири Порьенинг мурожаатига фикр қолдирганди. 

"Режа шундай!", - дея Порье ижтимоий тармоқдаги мухлисга "ответ" қилди.

"Сен яна учинчи раундда ютқазасан", - дея яна бир мухлис мунозарага қўшилди. 

"Ортдан бўғиш усули биланми?", - дея "Бриллиант" сўз ўйини билан жавоб берди.

Маълумот учун, Дастин Порье икки бор чемпионлик камари учун жанг қилган ва ҳар иккисида ҳам омадсизликка учраган. Дастлаб UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга, кейин эса Чарльз Оливейрага имкониятни бой берган. Ҳар икки собиқ чемпионлар Порьени бўғиб қўйганди. 

Дастин ўтган йилнинг ноябрь ойида ватандоши Майкл Чендлерни учинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг