UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

28 окт 17:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Файзиев: «Ҳасанбой Дўсматов бу жангда ҳамма жиҳатдан устун келдию, ҳакамлар ундан ғалабани тортиб олди, дейиш ҳам нотўғри»

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Olamsport.com сайти учун Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов тўқнашуви ҳақидаги фирларини билдириб ўтди.

«Боксда субъектив баҳоланади, ҳамма ҳар хил кўради. Зарбанинг кучи, рақибга қай даражада талофат етказганини ҳам ҳамма турлича кўради. Мутахассис кўзи бошқа, мухлис кўзи бошқа. Ҳаттоки, уч нафар мутахассис бўлса, уч хил кўриши мумкин. Бунинг ягона бир ҳисоблаш тизими ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ҳамиша баҳс бўлади. Масалан, мени кўзимга Ҳасанбой биринчи раундда яхшироқ жанг қилгандек кўринган бўлиши мумкин, бошқа мутахассис бошқача фикр билдириши мумкин. Ҳасанбойда ҳам яхши эпизодлар бўлди. Лекин 100 % Дўсматов бу жангда ҳамма жиҳатдан устун келдию, ҳакамлар унинг ғалабасини тортиб олди, дейиш ҳам нотўғри. 

Бибосинов ҳам қарши ҳужумда ача-мунча аниқ зарбалар берганди. Буни тан олишимиз керак. Менга ҳамюртимизнинг фаол ҳаракатланиши кўпроқ ёқди. Агар менга қўйиб беришганида, минимал фарқ билан Ҳасанбой ғалаба қозонди, деган бўлар эдим. Аммо, айтганимдек, жуда баҳсли ҳолат. Фоизларда ҳисобласак, мухлис бўлганим учун ҳам 51:49 ҳисобида шу Ҳасанбойга ғалабани берган бўлардим», - деди Файзиев мухбиримиз билан суҳбатда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
28 окт 21:08:18
Karabaev Negmat
futbolda ishlarni "tartibga" soldi, endi boks bilan band.
   
28 окт 19:10:55
SPRINTERshashist
Бокс бу коррупция
-1   
28 окт 19:09:37
SPRINTERshashist
Укам сан тинчгина футболни ичида юравер. Боксга тикилма! Судьяларга карагин Гватемала Ангола. Миср Эй бу Давлатларда нормальный боксчи чикмаган. Сакен дегани раксга тушиб уйнаб кочиб юрди. Хасанбой пакана Кули Билан етиб кувлаб юрибди. Зарбаларни куплиги хасанбой да куп Эди укам
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг