UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0

09 сен 12:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Файзиев: "Топурия енгилмас жангчи эмас, у учун энг муносиб рақиб — бу..."

Ўзбекистонлик таниқли спорт журналисти ва шарҳловчи Даврон Файзиев енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Илия Топурия ва собиқ чемпион Ислам Махачев ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Илия Топурия енгилмас, демаган бўлардим. UFC'да аниқ тахмин билдириш тўғри бўлмайди, менимча. Биргина лакипанч ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин. Бу энг кутилмаган натижаларга бой спорт тури. Шундай экан, Топурия енгилмас, деган гапни айтолмайман. Лекин ҳозирги кунда скиллари ҳамда ривожланиш динамикаси бўйича у энг зўрларидан бири. Бироқ Ислам Махачев ундан бироз тажрибалироқ. Махачевда кураш базалари яхшироқ. Кўпчилик Топурияни тик турган ҳолда бокси зўр, дейишадику, лекин Топурияда ҳам аслида базаси кураш. Ўйлашимча, бу икки спортчи ҳозир P4P рейтингида етакчи экани бежизга эмас. Топурияни ҳам вақти келиб, тўхтатишади. Бугунги кунда у учун ягона муносиб рақиб бу Ислам Махачев", дейди Даврон Файзиев Olamsport.com мухбири Сарвиноз Рахмонқулова билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг