UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

28 авг 07:02
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин US Open турнирида кортга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг сўнггиси ҳисобланган АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этди.

Ҳамюртимиз бундан бир неча дақиқа аввал якунига етган илк давра баҳсида америкалик Стив Жонсонга қарши кортга чиқди. Икки соату 12 дақиқа давом этган учрашувда мезбонлар вакили 6:3, 7:6(6), 6:3 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи даврага йўл олди.

Таъкидлаш жоиз, Истомин шанба куни Осиё ўйинларининг ҳал қилувчи финал учрашувида хитойлик Йибинг Вуни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди. Деярли бир суткалик парвоз ва чарчоқ аломатлари бугунги баҳсда ўз сўзни айтди. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 76, Жонсон эса 31-поғонадан жой олган. Икки теннисчи шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келганди. 2015 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда АҚШ терма жамоасига қарши кечган баҳсда Истомин Жонсонни 6:1, 3:6, 7:6(5), 6:7(3), 7:5 ҳисобида мағлуб этган эди. Демак, энди ҳисоб тенглашди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
28 авг 07:21:55
Sarvar_Parkentlik
2-setda tay brekda oldinda borayotgandi . Öwa setni yutganda öyin bowqacha kecharmidi balki... Mayli nima bolganda ham Istominga raxmat ! Jakartaga u bilan borgan qolgan 7 nafar tennischilarimiz erta yutkazib tribunada chapak chalib ötirgan bir paytda Denis OÖ 2018 da muxum oltinni olib US openga ham ulgurdi ! Qoyil Istomin !
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг