UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

11 сен 09:50
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги. Бельгия - Ўзбекистон учрашувининг таркиблари, вақти ва қандай кортда ўтказилиши маълум бўлди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубоги-2024`даги юришини бошлаш арафасида турибди.

Терма жамоамиз 1-Жаҳон гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади. Вакилларимизга аввал хабар берганимиздек, биринчи бўлиб Бельгия терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув 16-17 сентябрь кунлари Бельгиянинг Хассельт шаҳрида жойлашган "Sporthalg Alverberg" аренасидаги ёпиқ хард кортларида ўтказилади.

Аҳамиятлиси, мазкур ўйинлар учун терма жамоалар таркиби ҳам аниқ бўлиб улгурди:

Ўзбекистон: Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Денис Истомин, Максим Шин, Амир Милушев. Жамоа сардори - Денис Истомин.

Бельгия: Давид Гоффин, Киммер Коппеанс, Ёрис де Лур, Сандер Жилле, Йоран Влиеген. Жамоа сардори - Стив Дарцис.

Жамоалар шу кунгача ўзаро тўқнаш келмаган. Улар ўртасидаги илк кунги учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланса, 17 сентябрь куни ўтадиган ўйинлар соат 13:00 да бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон теннис терма жамоаси 3-4 февраль кунлари "Дэвис Кубоги"нинг 2023 йилги мавсуми финал босқичи учун ўтиш ўйинида АҚШ термасига мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг