UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

06 мар 09:01
Янгиликлар

Теннис

Дэвис кубоги. Боснияга мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги рақиби маълум!

Теннис бўйича эркаклар терма жамоалари орасида норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланган "Дэвис кубоги" мусобақасининг II Жаҳон гуруҳи учун қуръа ташланди.

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойи бошида I Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида Босния ва Герцеговинани қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Бу мағлубиятдан кейин жамоамиз яна II Жаҳон гуруҳига қайтди. 

Қуръа натижасига кўра, теннисчиларимизнинг навбатдаги рақиби Гонконг терма жамоаси бўлади. Ўйинлар сентябрь ойида рақиб майдонида ташкил этилади. Ҳозирча турнирга қайси мажмуа ва қандай турдаги кортлар мезбонлик қилиши, аниқ сана ҳамда вақт номаълум. 

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказмаган. Гонконг терма жамоаси сўнгги ўйинини февраль ойида II Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичи доирасида Намибияга қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғолиб бўлган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис кубоги" рейтингида айни дамда 265,5 очкога эга бўлган ҳолда 45-ўринни эгаллаб турибди. Гонконг эса рейтингда 55-ўринга жойлашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг