UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 сен 16:22
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис кубоги". Ҳумоюн Султоновда ғалаба. Кунни дуранг билан якунладик

Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуаси теннис кортларида "Дэвис кубоги" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Эстония баҳсининг илк кунги ўйинлари якунланди.

Куннинг илк ўйинида иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин (537) эстониялик Марк Лаялга қарши (224) имкониятни бой бериб қўйди — 4:6, 6:4, 6:7 (6:8).

Бироз олдин якунланган иккинчи беллашувда эса мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов (236) Кристиан Таммга (978) қарши кортга чиқди.

1 соат, 46 дақиқа давом этган беллашувда Султонов 7:6 (7:2), 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, илк кунги ўйинлардан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишига келди.

Эртага ўтказиладиган ўйинлар:

Ҳумоюн Султонов/Сергей Фомин - Йоханнес Сеем/Сиим Троост (Эстония)

Ҳумоюн Султонов - Марк Лаяль (Эстония)

Сергей Фомин - Кристиан Таам (Эстония).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг