UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

14 сен 08:58
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги. Ўзбекистон - Буюк Британия: бугун Истомин бошлаб беради ФОТО

Бугун Шотландиянинг Глазго шаҳрида Девис Кубоги плей-офф баҳслари доирасидаги Буюк Британия - Ўзбекистон учрашуви бошланади.

Дэвис Кубоги эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бугун яккалик баҳсларида иккита учрашув ўтказилади. “Emirates Arena”даги илк учрашув Денис Истомин иштирокида кечади. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси мезбонларнинг иккинчи рақамли теннисчиси Дани Эвансга қарши кортга чиқади. Ўтган ҳафта якунида Чикаго “Челленжер” турнирида бош мукофотни қўлга киритган Истомин дунё рейтингида 60, унинг бугунги рақиби эса 222-ўринни эгаллаб турибди. 

Истомин - Эванс учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Бу баҳс якунига етиши билан иккинчи яккалик учрашуви старт олади. Унда мезбонларнинг биринчи ракеткаси Кэмерон Норри бизнинг иккинчи рақамли теннисчимиз Жўрабек Каримов билан ҳисоб-китоб қилади. Норри рейтингда 70, Жўрабек эса 434-ўринни банд этган. 

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев ва Фаррух Дўстов ҳам жой олган. Терма жамоа мураббийи ва сардори Петр Лебедь.

Буюк Британия терма жамоаси таркиби эса қуйидагича кўринишга эга: Кэмерон Норри, Жей Кларк, Дэниэл Эванс, Жейми Маррей, Доминик Инглот. Юлдуз теннисчи Энди Маррей жароҳат сабаб иштирок этмайди. Терма жамоа сардори - Леон Смит.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 сен 11:01:17
Sarvar_Parkentlik
Ötgan xafta sport tvda jonli efir böladi glazgo shaxridan deyiwgandi. Yo bugun futbolni qöyiwarmikn
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг