UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

22 янв 12:58
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис Кубоги". Ўзбекистоннинг Босния ва Герцоговина билан ўйин учун таркиби маълум

Теглар :  Дэвис Кубоги
Хабар берганимиздек, теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланувчи "Дэвис Кубоги"даги навбатдаги ўйинини Босния ва Герцеговинага қарши ўтказади.

I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида ўтказиладиган баҳсда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган теннисчиларимиз номи аниқ бўлди. 

Унга кўра, мазкур қарама-қаршиликда Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин ва Раҳимбек Иброҳимов таркибимиздан ўрин олган. 

Ўйинлар 31 январь - 1 февраль кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида ташкил этилади. Илк кунги учрашувлар соат 13:00да, 1 февралдагиси эса 11:00 да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу қарама-қаршиликда ғалаба қозониш орқали яна I Жаҳон гуруҳига қайтиши мумкин.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказишмаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сўнгги учрашувини ўтган йилнинг сентябрида I Жаҳон гуруҳи доирасида Хитой Тайпейига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг