UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0

16 окт 21:06
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди

17-18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Aktau Asian Open 2026 турнири бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, айнан шу мусобақада икки ярим йиллик танаффусдан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова иштирок этади. Ҳамюртимиз учун бу Олимпия ўйинларидан кейинги илк турнир бўлади. 

Келдиёрова Aktau Asian Open 2026 мусобақасининг энг юлдузли иштирокчиси бўлиб, амалдаги Олимпиада чемпиони сифатида тилла ранг ёзувли кимонода татамига чиқади. 

Қуръа натижасига кўра, Диёра ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичда қозоғистонлик Нурайлим Сарсенбекка қарши учрашув билан бошлайди. 

Умуман олганда, Актау турнирида 7 давлатнинг жами 182 нафар дзюдочиси медаллар учун баҳсларга киришади. Улар орасида ўзбекистонлик 25 нафар дзюдочи ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг