UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

19 май 17:04
Янгиликлар

Дзюдо

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунёнинг 107 давлатидан дзюдочилар иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг илк кунги саралаш беллашувлари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун татамига чиқадиган спортчилар маълум бўлди. 

Қувонарлиси, финал дастурида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ҳам бўлади. -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра финалгача барча саралаш беллашувларини муддатидан аввал якунлашга муваффақ бўлди. 

У Ана Виктория Пулиз (Хорватия), София Фиора (Аргентина), Бинта Ндиайе (Швейцария) ҳамда Ҳибики Шираиши (Япония)ни мағлуб этишни уддалади. Энди Келдиёрова жаҳон чемпионатининг олтин медали учун италиялик Одетте Гюффридага қарши татамига чиқади. 

Одетта 1/2 финалда Токио-2020 Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, франциялик Амандин Бушардан устун келган. Диёра ва Одетте бир-бирини жуда яхши билади. Улар ўтган йили Баку "Катта Дубулға" турнири финалида ҳам учрашишган ва ўшанда Келдиёрова ғалаба қозониб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг