UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

22 окт 09:20
Янгиликлар

Дзюдо

Диёрбек Ўразбоевнинг допинг масаласига расмий муносабат

Матбуотда дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Диёрбек Ўразбоевдан олинган допинг таҳлилда тақиқланган модда аниқлангани ҳақида хабарлар чоп этилди.

Унга кўра, Диёрбек Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг “Миллий тест рўйхати”га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган. 

Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этгани, яъни “Meldonium” тақиқланган моддаси истеъмол қилгани аниқланган. 

“Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади. Бунинг натижасида Ўразбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Четлатиш 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланган.

Дзюдочи дисквалификация муддати тугагунга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матни тўлиқ келтирилган хабар юзасидан ўз муносабатини билдиради. Диёрбек Ўразбоев миллий терма жамоа аъзоси сифатида охирги иштирок этган мусобақаси 2021 йилнинг 18-20 февраль кунларига тўғри келади. У шу санада Тел-Авив (Исроил)да ўтган “Катта Дубулға” турнирида қатнашган. Ушбу мусобақадан кейин бир неча бор ўқув-машғулот йиғинига таклиф қилинишига қарамай, иштирок этишни истамаган. Бу борада унинг ўзи ҳам, оила аъзолари ҳам огоҳлантирилган. Ўзи билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Вазият ижобий томонга ўзгармаса, миллий терма жамоадан четлатилиши бўйича огоҳлантириш берилган. 

Шундан келиб чиқиб, Диёрбек Бахтиёр ўғлининг 2021 йилнинг февралидан то шу кунгача дзюдо билан шуғуланмай келаётгани, ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини инобатга олган холда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари рўйхатидан чиқарилган. 

Шу ўринда хабарга ойдинлик киритиб кетамиз, допинг-таҳлил Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари томонидан олинган бўлиб, Диёрбек Ўразбоевнинг Рио-2016 Олимпиадасидаги медалига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг