UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

10 мар 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дмитрий Бивол навбатдаги рақиби ва жанг санасини билиб олди

Ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол навбатдаги жангини Африка қитъасида ўтказади.

Россиялик боксчи ўзига тегишли IBF чемпионлик камарини мажбурий даъвогар Михаэл Айфертдан ҳимоя қилади. Журналист ва инсайдер Ден Рафаэлнинг маълум қилишича, IBF ушбу жангни ўтказиш ҳуқуқи учун промоутерлик аукционини бекор қилган, чунки боксчилар вакиллари ташкилотни музокаралар давомида келишувга эришганликлари ҳақида хабардор қилган.

Тахминларга кўра, мазкур жанг 23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшоми доирасида ташкил этилади. Турнирнинг асосий воқеаси супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда афсонавий кикбоксчи Рико Верхувен ўртасидаги жанг бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 35 ёшли Дмитрий Бивол (24-1, 12КО) сўнгги бор 2025 йилнинг февраль ойида Артур Бетербиевни реванш жангида мағлуб этганди. Шундан сўнг, Бетербиев ва Бивол учинчи жанг ҳақида музокаралар олиб боришди, аммо бу муваффақиятсиз тугади. Август ойида Дмитрийнинг умуртқа поғонасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди, шу сабабли у машғулотларда танаффус қилишга мажбур бўлди.

28 ёшли Михаэл Айферт (13-1, 5КО) 2023 йилда 40 ёшли собиқ жаҳон чемпиони Жан Паскални ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, чемпионлик жангини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Ўша пайтда IBF камари Артур Бетербиевга тегишли бўлиб, у Бивол билан бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун мажбурий ҳимояни кечиктирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг