UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0

30 ноя 13:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Доғистон ва АҚШ таомлари, миллион доллар... Хабиб UFC 280 учун жамоасини қандай "боқди"?

Хабиб Нурмагомедовнинг ўз жамоасини UFC 280 мусобақасига қандай тайёрлагани ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Ҳашамат ва бунинг натижасидаги фаровонлик

UFC 280 мусобақасининг энг ажабланарли воқеаларидан бири Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедовнинг Чарльз Оливейрага қарши жанг учун йиғинда бир миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлагани ҳақидаги маълумот бўлди.

Пул кимнинг чўнтагидан "кетгани": Хабиб, шайхлар ёки баъзи ҳомийларданми буниси номаълум, аммо йирик маблағ сарфлангани шубҳасиз. Йигирмадан ортиқ доғистонликлар ажойиб квартираларда яшаб, Бирлашган Араб Амирликлари шаҳзодасининг шахсий спорт залида машғулот ўтказдилар. Қирол каби таомландилар.

Жамоага олиб келинган америка-фаластинлик жангчи Белал Муҳаммад ҳамон Хабибнинг "совғалари"дан узоқлаша олмаяпти. У яқинда Bryan Callen подкастида беш ҳафталик тайёргарлик давомида уларнинг жамоаси жадвали қанчалик ажойиб кўриниш олгани ҳақида гапирди.


"Мен Хабиб жамоаси билан ажойиб ўтган беш ҳафтани ўтказдим. Машғулотдан сўнг ҳаммамиз бирга намоз ўқишга бордик. Масжид зал ёнида эди. Бу ажойиб эди, чунки... Бу ерда [Чикагода] менинг ажойиб жамоадошларим бор, биз биродарлармиз, лекин улар насронийлар. Мен намоз ўқисам, улар менга қарайди, лекин намоз ўқимайди. Бу йигитлар билан эса биз бир вақтнинг ўзида худди шундай иш қилдик, яъни намоз ўқидик. Бу сизнинг орангиздаги алоқани мустаҳкамлайди.

Кейин ҳаммамиз бирга тушликка бордик. Тушлик эса пфффф... "эпик" эди. 10 га яқин турли таомлар, Доғистон ва Америка таомлари. Ҳар бир таом учун уларда алоҳида ошпаз бор эди, бу шунчаки ақлдан оздиради. Нонушта, тушлик ва кечки овқатда ҳам шундай бўлди. Хабибнинг биз учун қилган иши ажойиб эди. Ширинликлар учун алоҳида катта стол. Унинг жамоасида 20 киши бор эди, барча йигитлар вазн қила олди, йигитлар максимум даражада овқатланишди. Мен кичик порсияларда овқат ейишга, диетага амал қилишга ҳаракат қилдим, лекин...

Улар сизга ўзингиз хоҳлаган ҳамма нарсани беришади. "Кўпроқ қизил икра олсам бўладими?" Эртаси куни эса сизга бир катта лосос солинган идиш олиб келишади. Ёки криветка, хоҳлаганингизча. Хабиб бу йиғинга миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. У буни қилиши шарт эмас эди, лекин у бизнинг орзуларимизни амалга оширишимизни хоҳлади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг