UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

05 июн 17:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин"

14 июнь куни дунёнинг энг кучли лигаси байрам тадбирига мезбонлик қиладиган Оқ уй яқинидаги UFC аренаси конструкциялари Президент қароргоҳи олдида бир умрга қолиши мумкин экан.

Бу ҳақда АҚШ раҳбари Дональд Трамп ушбу иншоотни Париждаги Эйфель минорасига қиёслаган ҳолда маълум қилди.

"Кўпчилик Париждаги Эйфель минораси 1889 йилда қурилганини билмайди. Уни Бутунжаҳон кўргазмасидан сўнг дарҳол бузиб ташлашлари керак эди. Аммо кейин одамлар: "Биласизми, у бизга ёқди. Келинг, уни яна бир муддат қолдирайлик. Кейин яна узоқроқ қолдиришга қарор қилишди, кейин яна узоқроқ ва яна узоқроқ. Охир-оқибат уни ҳеч қачон бузишмади.

Биласизми, биз Оқ уй олдида бир нарса қуряпмиз, бу кўпчилик учун жуда жозибали кўринади. 14 июнь куни у ерда катта UFC турнири бўлиб ўтади. Мен бу иншоотга қараб ўйлайман: эҳтимол, биз уни ҳеч қачон олиб ташламасмиз", - деди Трамп ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода.

Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган бўлажак тадбирнинг асосий воқеалари енгил ва оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанглари бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг