UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 май 21:44
Янгиликлар

Бошқалар

Дўстимни хотирлаб

Жўрақўзи билан 2000 йилларда Тошкентда танишганмиз.

Оддий, камсуқум бу йигит спорт жонкуяри эди. Мен спортчи бўлмасамда, касбим тақозоси билан спортга ошно эдим. Бу хислатлар бизни яқинлаштирган бўлса, ажаб эмас. У яхшигина чавандоз эди. Москвада ўтказилган от пойгасида Жаҳон чемпиони бўлган. Аммо бу ҳақда кўпам гапиравермасди. 

От спорти, улоқ-кўпкари ҳақида гап кетганда уни тўхтатиш қийин бўларди. У жўшиб кетарди. Отлар ҳақида соатлаб гапирарди. Унинг бу соҳада етакчи мутахассис эканлигига тан бермасликнинг иложи йўқ эди.

От спорти федерациясида, улоқ-кўпкари федерациясида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган бу тиришқоқ инсон 60 ёшга етар етмас бандаликни бажо қилди. Фарғонанинг Бешариқ туманида туғилиб, вояга етган Жўрақўзи Турдиматовнинг орзулари бисёр эди. От спорти, уни ривожлантириш бўйича таклифлари, режалари кўп эди. Спортнинг бу туридан ҳам вакилларимиз олимпия ўйинларида иштирок этишини жон-жон деб истарди. Афсус, ҲАЁТ бешавқат экан. У энди орамизда йўқ. 2018 йил 9 сентябрда жон таслим этди. Унинг ортида оиласи, фарзандлари ўнлаб шогирдлари қолди. Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланаётган ушбу кунларда марҳум дўстимиз Жўрақўзи Турдиматовни озгина бўлсада, хотирладик. Унинг руҳи шод, охирати обод бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламиз.

Ушбу фотолар унинг фаолиятидан озгина бўлсада, тасаввур беради, деган умиддамиз.

Фотолар муаллифи  Алимурод МАМАДАМИНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг