UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

25 дек 13:21
Янгиликлар

Оғир атлетика

Достон Ёқубов 2017 йилнинг энг яхши оғир атлетикачиси!

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси йил якунларига бағишланган тантанали кеча ташкил этди.

Пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида бўлиб ўтган кечада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Закировлар иштирок этишди.

Тадбир давомида оғир атлетика федерацияси бир неча номинациялар бўйича ғолиблар номини эълон қилди ва уларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Дастлаб Р.Қурбонов жорий йилнинг 30 ноябрь-6 декабрь кунлари АҚШнинг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларига давлатимиз томонидан ажратилган пул мукофотларини топширди.

Хабарингиз бор, океан ортида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба мусобақани кучли учликда якунлади. Достон Ёқубов 69 кг. вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 94 кг. вазн тоифасида Фарходбек Собиров кумуш медалини қўлга киритди. Иван Ефремов эса 105 кг. вазнда биттадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқди. Шунингдек, Адҳамжон Эргашев ( 62 кг.) делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.


Тақдирлаш маросимида олтин медаль соҳиби Достон Ёқубовга 12 000, Фарходбек Собиров ва Иван Ефремовларга 6 000 ва Адҳамжон Эргашевга 3 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулларига сертификат топширилди.

Достон Ёқубов шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб эълон қилинди ва диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди. Унинг устози Фарход Мирзаджанов эса “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб чиқди ва федерация раҳбарияти томонидан мукофотланди.

Федерациянинг рағбатлантирувчи мукофотлари кўп йиллик самарали меҳнатлари учун спорт фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Эркин Каримов ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Борис Савченкога топширилди.


Федерациянинг Хоразм вилояти бўлими терма жамоаларимизга муносиб номзодлар етиштириб беришдаги алоҳида фаоллиги ва минтақада спортнинг ушбу тури тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳисобга олиниб “Йилнинг энг яхши ҳудудий федерацияси” номинациясида ғолиб деб топилди.

Тадбир давомида шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Закиров ўтказилган халқаро семинар иштирокчилари ва меҳмонлари - Милан Михайлович (Сербия), Владимир Салтиков (Россия) ва Кулман Нысанбаева (Қозоғистон)ларга федерациянинг ташаккурномалари ва миллий урф одатларимизга кўра эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг