UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

02 дек 13:24
Янгиликлар

Оғир атлетика

Достон Ёқубов жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Хабар берганимиздек, шу кунларда АҚШнинг Калифорния штати, Анахайм шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида 69 кг. вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон Ёқубов силтаб кўтаришда 179 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, олтин медалга сазовор бўлди.

Иккинчи ўринни кореялик спортчи Вон Жеонгсук (178 кг.) эгаллаган бўлса, бронза медали франциялик Кингуэ Матамга (178 кг.) насиб этди. Достон даст кўтаришда 135 кг. натижасини қайд этганди.


Демак, суммада ҳамюртимиз кўрсатган натижа 314 кг. оғирлик бўлди. Иккикураш якунларига кўра Корея Республикаси вакили Вон Жеонгсук (148+178=326 кг.) олтин медалга эга чиққққан бўлса, таиландлик Бунсук Таират (147+174=321 кг.) кумуш медалига лойик кўрилди.

Франциялик Кингуэ Матам (141+177=318 кг. ) эса кучли учликка якун ясаб берди. Силтаб кўтаришда олтин медаль соҳиби бўлган Достон Ёқубов иккикураш якунларига кўра (135+179=314кг.) олтинчи ўрин билан чекланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 дек 13:26:53
Bek
Яшавор офарин Достон.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг