UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0

21 авг 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дрикус Дю Плесси ва Дэн Хукер UFC P4P рейтингида кўтарилишди

Якшанба тонгида ўтказилган UFC 305 турниридан кейин барча вазн тоифалари рейтингида ўзгаришлар кузатилди.

Жумладан, UFC 305 турнирида ғалабага эришган Дрикус Дю Плесси ва Дэн Хукер вазн тоифасидан қатъий назар P4P рейтингида кўтарилишга эришишди. Исраэль Адесаньяга қарши жангда ўрта вазндаги UFC чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Жанубий Африка Республикаси вакили беш поғонага юқорилаб, 6-ўринни банд этди. 

Дю Плессига имкониятни бой берган нигериялик жангчи P4P рейтингида аксинча, 13-поғонадан 15-ўринга пастлади. Матеуш Гамротни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган Дэн Хукер эса 11-поғонадан 5-ўринга юқорилади. Гамрот эса енгил вазн тоифаси рейтингида 5-ўриндан 8-поғонага пастлади. 

UFC режасига кўра Дрикус Дю Плессининг кейинги жанги Шон Стриклендга қарши ўтказилиши кутилмоқда. Дрикус январь ойида Шонни мағлубиятга учратганди. Дэн Хукер эса кейинги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказиши мумкин. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг