UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

21 ноя 15:32
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Дубайда Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Унда Отабек Умаров ҳам иштирок этяпти

Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирдан аввал ташкилот Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ижроия қўмита аъзоси сифатида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов иштирок этди. Йиғилиш кун тартибида қитъамиз спортида кутилаётган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича фикрлар алмашилди.

Тадбирда Осиё Олимпия кенгашининг бошқа раҳбарият вакиллари қаторида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг амалдаги раҳбари Роберт Митчел ва Бош котиби Гунилла Линдберг ҳам қатнашди.

Бугун ООКнинг 40-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Унда ташкилот вице-президентлари, жумладан, Отабек Умаров Олимпизм тарғиботи, уни янги босқичга олиб чиқиш, белгиланган комплекс мусобақаларга тайёргарлик ҳақида тақдимот намойиш этишади. Ойбек Касимов тадбир иштирокчиларини мамлакатимизда «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништиради.

Тадбирнинг келгуси мезбони аниқлангач Бош Ассамблея ўз ишини якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг