UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

05 фев 14:28
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Симона Халеп фаолиятини якунлади

Теглар :  Симона Халеп
Руминиялик теннис маликакси ўз ватанида ўтказилаётган турнирнинг илк даврасидаги мағлубиятни кўтара олмади.

Ҳозирда WTA рейтингида 870-поғонада бораётган Халеп Клуж-Напока шаҳридаги WTA 250 тоифасига кирувчи турнирнинг биринчи босқичида италиялик Лючия Бронцеттига 1/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу учрашувдан сўнг Симона аренага йиғилган ватандошлари билан хайрлашди ва профессионал теннисчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

Халеп 2022-2024 йиллар оралиғида ижобий допинг-тест натижаси туфайли барча фаолиятдан четлатилган эди. Ўтган йили жазо муддатини ўтаб кортга қайтган Симона 6 та учрашув ўтказиб, 5 тасида мағлубиятга учради. 

Маълумот учун, 2006 йилда профессионал фаолиятини бошлаган Симона Халеп жами 839 та учрашув ўтказиб, 593 тасида (71%) ғалаба қозонди. Салкам 20 йиллик фаолияти мобайнида у фақат мукофот пулларининг ўзидан 40,5 млн АҚШ доллари ишлаб олди. 2018 йилда руминиялик теннисчи "Роллан Гаррос", 2019 йилда Уимблдон турнирида бош совринни қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг