UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0

22 окт 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган

UFCнинг собиқ ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси жамоасига Магомед Анкалаев билан ярим оғир вазнда жанг ўтказиш таклиф қилинган.

Жангчининг мураббийи Морне Виссер бу таклифни рад этганини маълум қилди.

Виссернинг айтишича, тахминан уч ҳафта аввал UFC бир оқшомда Дю Плесси, Анкалаев, Иржи Прохазка ва Навахо Стирлинг иштирокида жанглар ташкил этишни таклиф қилган. Режага кўра, ушбу жанглар ғолиблари кейинчалик ўзаро тўқнашиши, якуний ғолиб эса ярим оғир вазн чемпиони Карлос Улбергга қарши титул жангини қўлга киритиши керак эди.

Бироқ Виссер Дю Плессининг ярим оғир вазнга ўтишини тезлаштиришни истамагани учун таклифни рад этган. Унинг сўзларига кўра, жамоа келажакда янги вазн тоифасига кўтарилишни режалаштирмоқда, аммо аввал ўрта вазндаги чемпионлик камарини қайтариб олиб, уни ҳимоя қилиш ниятида.

«Ярим оғир вазнга кўтарилиш осон. Аммо Дрикюсни ярим ўрта вазндан ўрта вазнга ўтказишим учун бир йил вақт кетган. Биз албатта ярим оғир вазнга ўтамиз, лекин буни босқичма-босқич амалга оширамиз. Бу аниқ режаларимизда бор. Бироқ аввал ўрта вазндаги камарни қайтариб олиб, кейин уни ҳимоя қилмоқчимиз», — деди Виссер Fight Forecast нашри билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг