UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 янв 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дю Плесси Махачевнинг ўрта вазн чемпиони бўла олиши ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди

UFC'нинг ўрта вазн тоифаси чемпиони Дрикус Дю Плесси енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг 84 кг дивизонида ҳам чемпион бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавоб берди.

"Унинг жангдан кейинги гаплари (учта вазн тоифасида чемпион бўлиши мумкинлиги ҳақида) эътирофга лойиқ. Лекин мен буни жиддий қабул қилмадим, чунки ҳозир барча эътиборим Шон Стрикленд билан реванш жангимга қаратилган.

Шу билан бирга, Махачев ўзи ҳақида билдириб қўйди. Ҳозир Ислам бу жангни ололмайди — бундан маъно ҳам йўқ. Лекин агар менга қарши чиқадиган рақиб қолмаса, ўшанда бу вариантни кўриб чиқиш мумкин.

У табиий ўрта вазн жангчилари билан машғулот қилади. Лекин бу дивизионда чемпион фақат битта. Шундай экан, унинг гаплари учун раҳмат, аммо уларнинг аҳамияти йўқ, чунки мен уни барибир енгаман. Махачев – енгил вазн учун йирик жангчи, мен эса ўрта вазннинг йирик жангчисиман. Бизнинг гавдаларимизда катта фарқ бор", — деди Дю Плесси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг