UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

16 фев 18:41
Янгиликлар

Енгил атлетика

Дюплантис бир ҳафтанинг ўзида иккита жаҳон рекордини янгилади

Швециялик атлет Арман Дюплантис лангарчўпга таяниб сакраш бўйича жаҳон рекордини бир сантиметрга янгилади.

Эътиборлиси, у ўзининг шу ҳафта ўрнатган рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 20 ёшли Арман Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказилаётган турнир доирасида бир ҳафта олдин Польшадаги рекордини бир сантиметрга янгилади. 

Дюплантис Глазгода биринчи уринишнинг ўзида 6 метру 18 сантиметр баландликни забт этди. Бир ҳафта аввал у Польшанинг Торун шаҳрида 6 метру 17 сантиметр баландликни ўзига бўйсундирган эди. 

Маълумот учун, Дюплантисга қадар жаҳон рекорди франциялик Рено Лавилленига тегишли бўлиб, у 2014 йил Донецкда 6,16 метр натижа қайд этган ва 1993 йилдан бери сақланиб келаётган афсонавий Сергей Бубкага тегишли рекорд (6,15 м)ни янгилаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг