UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 апр 16:26
Янгиликлар

Дзюдо

Дюссельдорфни забт этган ўзбек ўғлони бугун яна бир ёшга улғайди

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Муҳаммадкарим Ҳуррамов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Муҳаммадкарим Ҳуррамов - 1997 йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Яъни, полвонлар юртидан! Дзюдо спорт турини танлаши тасодиф эмас. Воҳанинг аксарият ўғлонлари ё курашчи, ёки дзюдочи бўлади.  

Тасодифни қарангки, бугун 23 ёшга тўлган дзюдочимиз 23 февраль куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиби ҳамда қимматли 1000 рейтинг очкосига эга бўлганди. 

Мусобақа финалигача Франция, Латвия, Мўғулистон, Озарбайжон, Бразилия вакилларини мағлубиятга учратган Муҳаммадкарим ҳал қилувчи беллашувда озарбайжонлик Елмар Гасимовдан устун келган эди. Дзюдочимиз айни пайтда Токио-2020 Олимпиадаси рейтингининг йўлланма зонасида бормоқда.  

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва спортчилар номидан Муҳаммадкарим Ҳуррамовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оила аъзолари бахтига ҳамиша соғ бўлиб юришини тилаймиз. Спортчилик фаолиятида эса Олимпиада медалини қўлга киритишига тилакдошмиз ва бунга ишонамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг