UZ

Сўнгги янгиликлар

06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0

10 июн 12:37
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги енгил конструкцияли замонавий дзюдо залидаги икки ҳафталик машғулотларни якунлаган терма жамоамиз қизлари Хорватияга йўл олишди.

Энди Марко Спиттка шогирдлари Хорватиянинг денгиз бўйидаги Пореч шаҳрида 20 июнгача ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинида Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарликни давом эттиради.  

Хорватияга йўл олган таркиб: Ҳалимажон Қурбонова, Диёра Келдиёрова, Шукуржон Аминова, Фотима Турсунбоева, Гулноза Матниязова, Ирисхон Қурбонбоева, Шинар Ибраева

Мураббийлар - Марко Спитка, Мики Танака

Шифокор - Стромм Нелли

Шундан сўнг, 20 июндан 6 июлга қадар дзюдо ватани Японияда ўқув-машғулот йиғини давом эттирилади. Кейинги машғулот 6-14 июль кунлари юртимизда ташкил этилади. Пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудидаги йиғинда асосий эътибор тикланиш, функционал тайёргарликка қаратилади. Дзюдочиларимиз тиббий кўрикдан ўтказилади. 

Терма жамоамиз 14 июль куни Францияга жўнаб кетади ва 25 июлга қадар Париж -2024 Олиимпиадасига якуний тайёргарликка киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг