UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

23 фев 15:16
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг машғулоти давом этмоқда ФОТОРЕПОРТАЖ

Рафгат Измаилов ва Нелля Киямова мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.

Терма жамоа асосини катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунлари бўйича саралаб олинган дзюдочилар ташкил этмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерация қошидаги залда ўтказилаётган машғулотларда асосий эътибор умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда спарринг баҳсларига қаратилмоқда. Ушбу йиғин Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беряпти.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов аёллар терма жамоасининг машғулотини бевосита кузатди. Машғулот якунланганидан кейин эса мураббийлар ва дзюдочи-қизларимиз билан мулоқотга киришди. 

Федерация раиси биринчи навбатда дзюдочиларимизнинг муаммолари билан қизиқди. Чунки, спортчи ҳар қандай муаммо ва камчиликлардан ҳоли бўлган ҳолатда мусобақага тайёргарлик кўриши лозим. Акс ҳолда ўтказилаётган машғулотларнинг фойдаси бўлмайди. Шунингдек, федерация раҳбари 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги "Ҳумо" аренада ўтказилувчи Тошкент "Катта Дубулға" турнирида тўлиқ таркибда иштирок этувчи қизларимизга ғалаба ва омад тилаб, бу мусобақа уларга ўзларини кўрсатишлари учун яхшигина имконият эканини урғулади. Ўз ўрнида терма жамоамиз аъзолари ҳам берилаётган эътиборга жавобан Тошкент "Катта Дубулға" турнири, йил давомида ўтказиладиган бошқа мусобақаларда ҳам ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишларини айтишди.            

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг