UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

31 май 12:27
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди?

Уч кун давомида Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

"Геолог" аренасида ўтган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 600 нафардан зиёд дзюдочи иштирок этди. 

Уч кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси битта олтин медаль кўпроқ қўлга киритгани эвазига умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Хоразм жамоасининг бу муваффақиятига ҳар доимгидек дзюдочи қизлар ҳисса қўшишди. Хоразмликлар 3 тадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Қашқадарё вилояти терма жамоаси иккинчи ўринни банд этди. Ўзбекистон кубоги мезбонлари 2 та олтин, 3 та кумуш, 9 та бронза медалига эга чиқишди. Бухоро ва Самарқанд вилояти терма жамоалари кучли учликка якун ясаб беришди. Жамоаларга кубокларни Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг