UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0

19 авг 09:11
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Европа Очиқ кубогида 2та олтин медал қўлга киритдик+ФОТО

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча бошланган нуфузли мусобақада 40та давлатдан 430 нафар дзюдочилар татамига чиқишяпти. Улар орасида Беҳзод Тўрабоев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. 

Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи куни ҳамюртларимиз 2та олтин медални қўлга киритишди. Жароҳат сабаб узоқ муддат мусобақалардан четда бўлган Шарофиддин Лутфуллаев қайтишини чиройли ғалаба билан нишонлади. У -60 кг вазнда барча рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Яна бир вакилимиз -73 кг вазн тоифасидаги Ҳикматилло Тўраев ҳам олтин медал соҳибига айланди. Ҳар икки дзюдочимиз 100 рейтинг очкосини қўлга киритишди. Регламентга кўра, ғолиблар 100, кумуш медал соҳиблари 70, бронза медал эгалари эса Токио Олимпиадаси учун қимматли 50 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади.  

Бугун қолган дзюдочиларимиз ҳам медаллар йўлида татамига чиқишади. Куннинг иккинчи ярмида Европа Очиқ кубоги ўз якунига етади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг