UZ

Сўнгги янгиликлар

07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0

02 июл 20:54
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо федерацияси Париж-2024 Олимпиадаси олдидан матбуот анжумани ўтказди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тўрт йилликнинг энг асосий мусобақаси ҳисобланган Париж-2024 Олимпиадаси стартига жуда кам вақт қолди.

Бугунги кунда лицензияларни қўлга киритган барча ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларига астойдил тайёргарлик кўришяпти. Албатта, улар орасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида мамлакат дзюдо федерацияси томонидан Париж-2024 Олимпиадаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоа мураббийлари, олимпиада лицензиантлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлишди. Савол-жавобларга ўтиш олдидан А.Камилов олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.      

- Куни кеча Халқаро дзюдо федерациясидан қувончли хабар олдик. Тақсимот қайта шакллантирилганидан кейин Шукуржон Аминовага ҳам Олимпиада лицензияси тақдим этилди. Бу билан Париж Олимпиадасида қатнашадиган дзюдочи қизларимиз сони 5 нафарга етди. Шу пайтгача энг кўпи билан икки нафар дзюдочи-қизимиз Олимпия ўйинларида иштирок этганди. Бу бўйича ҳам рекорд янгиланди. Эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда, яъни 7 дзюдочи билан, қизларимизнинг эса 5 нафари Олимпиадада қатнашади. Шунингдек, бу сафар ҳам жамоавий баҳсларда терма жамоамиз медаллар учун кураш олиб боради. Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси умумий 13 та лицензияни қўлга киритди. Аёллар терма жамоасида хорижлик мураббийлар Марко Спиттка ва Мики Танака фаолият олиб боряпти. Албатта, бу мураббийларимизнинг ҳам хизматлари катта бўлмоқда. Токио Олимпиадасида Рамзиддин Саидов дзюдо баҳсларида ҳакамлик қилганди. Париж татамиларида яна бир тажрибали реферимиз Вячеслав Перетейко ишлайди, - деди федерация раиси. 

Шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис ҳам сўзга чиқди. 

- IJF мусобақалари расман якунланганидан кейин терма жамоамизнинг режа бўйича Олимпиадага тўғридан-тўғри тайёргарлиги бошланди. Грузиянинг Бакуриани, Хорватиянинг Пореч шаҳарларида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Қизларимиз шу кунларда дзюдо ватани Японияда машғулотларни давом эттиришяпти. Япония билан ҳамкорликдаги бу йиғин 6 июлгача давом этади. Режа бўйича 14 июль куни терма жамоамиз Франциянинг Нормандия вилоятига жўнаб кетади. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи айнан ўша ерда бўлади. 25 июлдан дзюдочиларимиз спортчилар яшайдиган Олимпия шаҳарчасига киришади, - деди Илиадис.

Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Ўз ўрнида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов лицензиялар қўлга киритиш бўйича реокрд қайд этиб, режани ортиғи билан бажарган Азизжон Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон дзюдо федерациясига миннатдорлик изҳор қилди ва Париж-2024 Олимпиадасида медаллар сони бўйича ҳам тарих янгиланишига тилик билдирди.   

Париж-2024 Олимпиадасига борадиган таркиб:

Эркаклар:

-60 кг: Достон Рўзиев 

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Муроджон Йўлдошев  

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов


Аёллар:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг