28 авг 23:18
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Жаҳон чемпионатида бронза медали учун икки спортчимиз ўзаро жанг қилди
Будапештда дзюдо бўйича биринчи кунги баҳслар якунланди.
-60 кг вазн тоифасида икки нафар спортчимиз бронза медали учун жанг ўтказди.
Диёрбек Ўрозбоев ярим финалда озарбайжонлик Орҳан Сафаровга мағлуб бўлганидан сўнг, ўтиш жангларида ғолиб бўлган спортчига қарши бронза медали учун жанг қилиши лозим эди. Ўтиш жангларида эса бошқа вакилимиз Мухриддин Тиловов қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, бронза учун курашиш имкониятини қўлга киритганди.
Бронза медали учун жангда икки вакилимиз ўзаро жанг ўтказди. Якунда нисбатан тажрибалироқ Диёрбек Мухриддинни мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди. Тиловов эса бешинчи ўрин билан кифояланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар