UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

26 июл 18:31
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Лутфуллаев финалда, Тиловов бронза учун курашади

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

-60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев финал учрашуви йўлланмасини қўлга киритди. Лутфуллаев ярим финал беллашувида мўғулистонлик рақиби Ариунболд Энхтайванни икки дақиқада иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва финалга чиқди. Бу билан у камида кумуш медални нақд қилди.

Иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган Шарофиддин аввалига словениялик Матьяж Трбович, кейин эса туркманистонлик Ҳақберди Жумаев, қозоғистонлик Даурен Сюкеновни енгишга муваффақ бўлганди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Муҳриддин Тиловов ярим финал учрашувида мағлубият аламини тотиб кўрди. Муҳриддин ярим финалда испаниялик Альберто Мартин Гайтерога қўшимча бўлимда, яъни олтин очко учун кечган баҳсда ютқазиб қўйди. Энди Тиловов франциялик Килиан ле Блоучга қарши татамига чиқади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг