UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

06 фев 13:06
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Париж "Катта Дубулға" турнирида иккита медаль қўлга киритилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи умумий мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил қилувчи мавсумнинг илк турнири якунига етди.

Икки кун давомида сайёрамизнинг 5 қитъаси 84 давлатидан жами 522 (317 эркак, 205 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқдилар. 

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар дзюдочиси Камолиддин Бахтиёров (-60 кг), Сардор Нуриллаев, Бобур Ваджиев (иккиси ҳам -66 кг), Муроджон Йўлдошев (-73 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг), Алишер Юсупов, Шоҳруххон Бахтиёров (иккиси ҳам +100 кг) ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди. 

Якунда ҳамюртларимиздан Камолиддин Бахтиёров ва Алишер Юсупов Париж "Катта Дубулға" турнири бронза медали ҳамда қимматли 500 рейтинг (Олимпиада-2024 учун 250 балл) очкосини қўлга киритишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг