UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошлади 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0

19 фев 22:06
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев Тель-Авив "Катта Дубулға" чемпиони

Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари ўз якунига етмоқда.

Қувонарлиси, ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев финал учрашувини ғалаба билан якунлади. Дзюдочимиз олтин медаль учун кечган беллашувда анча номдор рақиб, асли эронлик, ҳозирда Мўғулистон мамлакати шарафини ҳимоя қилаётган Саид Муллаига қарши татамига чиқди. 

Муросасиз кечган баҳсда Шарофиддин ғалаба қозониб, Тель-Авив "Катта Дубулға" турнири чемпионига айланди. Шунингдек, қорақалпоқ ўғлони Токио Олимпиадаси йўлидаги жуда ҳам қимматли бўлган 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. 

Маълумот учун, Болтабоев финалга қадар Дорин Готоноага (Молдова), Александр Вичерзак (Германия), Стюарт Макватт (Буюк Британия) ва Фран Де Вит (Нидерландия) устидан ишончли ғалабага эришган эди.      

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 фев 22:16:51
Mansur Baltaev
Жуда кучли дзюдочиларни ютишга эришди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг