UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 окт 15:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо

Дзюдо ва боксчиларимиз қўшма машғулот ўтказишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  БоксДзюдо
Бугун пойтахтимиздаги BeFit Fitness and Wellness премиум синфидаги спорт комплексида Ўзбекистон дзюдо ва бокс терма жамоаларининг қўшма машғулоти ташкил этилди.

Хабарингиз бор, 23 октябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида карантин кейинги узоқ кутилган халқаро дзюдо рестарти бўлиб ўтади. Будапешт "Катта Дубулға" турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси ҳам иштирок этади. Муҳим мусобақа олдидан дзюдочиларимиз ўзига хос машғулот ўтказишди. 

Очиғи, бундай машғулотга аввал гувоҳ бўлмаган эдик. Ҳар икки федерация раҳбарларининг ташаббуси билан ташкил этилган қўшма машғулотни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бевосита спорт залида кузатиб борди ва анча илиқ фикрларни билдирди. 

Албатта, дзюдочилар томонидан айтадиган бўлсак, бу машғулотнинг спортчиларимиз учун фойдаси катта бўлди. Терма жамоада анчадан бери бокс бўйича тажрибали мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсат спорт устози Абдували Шомирзаев фаолият юритмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Боксдаги рақибга чап бериш, тезкорлик, чидамлилик каби хислатларни дзюдочиларимиз мураббий ёрдамида ўзлаштириб олишди. Бугунги қўшма машғулот эса бир неча ой давомида орттирилган тажрибаларини янада бойитишга хизмат қилди.          

Ўйлаймизки, бу машғулотларнинг самараси Будапешт татамиларида кўринади. Дзюдочиларимиз Венгриядан медаллар шодаси билан қайтишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг