UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

01 ноя 11:00
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев тақдирланди

Дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорида нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини пул мукофотлари билан рағбатлантириш белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида совриндор бўлган Диёрбек Ўрозбоевга пул мукофоти сертификатини 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида раис ўринбосари Фарҳод Турдиев спорт жамоатчилиги фаоллари ҳузурида дзюдочининг ўзи айни пайтда даволанишда экани боис устози Фарҳод Тўраевга топширди.

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати жорий йилнинг 28 августидан 3 сентябрга қадар Будапешт шаҳрида ўтказилган эди. Ўрозбоев 60 килограммгача вазн тоифасида муваффақиятли қатнашиб, Исроил, Ангола, Грузия ва Мўғулистонлик рақибларни енгган ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олганди.

Дарвоқе, Диёрбек Ўрозбоев ўтган йили Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ёзги олимпия ўйинларида терма жамоамизга дастлабки медальни туҳфа этган эди. Биз Диёрбекдан янги ва ёрқин ғалабаларни кутиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг