UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0

18 июл 11:06
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Аурелиан Чиприан Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Икки кун давомида Иордания заминида 11 маротаба давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилди. Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси 11 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 20 та медаль билан Осиёнинг 20 давлати орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 

Иккинчи ўриндаги Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 7 та кумуш, 6 та бронза медали бор. Кучли учликка 2 та олтин ва 2 та бронза медали билан Эрон кадетлари якун ясаб берди. Осиё чемпионатида қатнашган 20 давлат делегацияларининг тенг ярми Иорданиядан камида битта бронза медали билан қайтадиган бўлди.     

Таққослаш учун, ўтган йили Индонезияда ўтган ва 21 давлат қатнашган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза, жами 18 та медаль умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг