UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0

26 окт 12:09
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Абу-Даби турнирининг учинчи кунги баҳсларини бошлашди

Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир якунланади.

Бугун нуфузли мусобақанинг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар аъзоси татамига чиқади. Умуман олганда, бугун эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун беллашишади. 

-90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов илк даврада Жаҳон кубоги соҳиби, шу йили ўтказилган Монреаль Гран-приси ғолиби словакиялик Милан Рэндлни мағлуб этишни уддалади. Унинг иккинчи босқичдаги рақиби қирғизистонлик Ерлан Шеров бўлади. 

-100 кг вазндаги дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов эса ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, ўтган йиги Абу-Даби "Катта Дубулға" турнири бронза, Будапешт Гран-присининг кумуш медаллари соҳиби, германиялик Карл-Рихард Фрейдан устун келди. Ҳуррамов иккинчи даврада голландиялик Микаэль Коррелга қарши татамига чиқади. 

Афсуски, ушбу вазн тоифасидаги иккинчи вакилимиз Шерали Жўраев илк беллашувида россиялик кучли рақиб, шу йили Минск шаҳрида ўтказилган Европа Ўйинлари ғолиби, Екатеринбургда ўтган "Катта Дубулға" турнири чемпиони, ўтган йилги Анталия Гран-присининг кумуш медали совриндори Арман Адамьянга ютқазиб қўйди. 

Маълумот учун, Абу-Даби турнири ғолиблари ўз ҳисобларига 1000 рейтинг очкосини қўшиб қўйишади. Кумуш медаль соҳиблари 700, бронза медаль эгалари эса 500 рейтинг очкосига эга бўлишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг